13.10.2017 19:27 Нурай Марс Бишкек 2600

Сооронбай Жээнбековни қўллаган концертга 10 мингдан зиёд Бишкек аҳолиси қатнашди

Бугун, 13 октябр куни Бишкекдаги “Ала-Тоо” майдонида ҚР Президентлигига талабгор Сооронбай Жээнбековни қўлловчи “Бишкек овози” деб номланган концерт бўлиб ўтди

Сооронбай Жээнбековни қўллагани 10 мингдан зиёд бишкекликлар,ҳамда таниқли эстрада ҳонандалари бўлган Гульнара Тойгонбаева, Кайрат Примбердиев, Гульжигит Каликов, Нурлан Насип, Гульзада Рыскулова, Аяна Касимова ва хореграфия гуруҳлари, Қирғизистоннинг машҳур мусиқа ансабллари ташриф буюришди.
Бишкекликларнинг кўпчилиги талаби билан Сооронбай Жээнбеков таниқли ҳонанда Кайрат Примбердиев билан биргаликда “Я люблю тебя жизнь”(“Мен сени севаман хаёт”) қўшиғини ижро этди. Бундан ташқари бишкекликлар билан жўр бўлиб Қирғизистон мадҳиясини айтди.
Жээнбеков шунингдек пойтахтликлар ва барча қирғизистонликларни қўлловлари ва унга ишонч билдирганликлари учун миннатдорчилик изҳор қилди. “Мен сизларнинг қўлловингизни кўриб, ич-ичимдан сезиб турибман ва бунинг учун сизлардан миннатдорман. Халқнинг ва оддий инсонларнинг қўллови, ҳамма вақт менга куч бериб келган! Сизлар билан ҳамжихатликда ғалаба қиламиз- хақиқат ғалаба қилади!”,- деди президентликка номзод  Сооронбай Жээнбеков.
Бугун сайловолди ташвиқотининг охирги куни. Сооронбай Жээнбеков ўзининг номзодини қўллаган Бишкек аҳолиси учун катта концерт билан якунлади.
 
Бўлим мақолалари
18.11.2024
16.11.2024
14.11.2024
09.11.2024
07.11.2024 Шавкатжон Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
НАМАНГАН. 7 ноябр – Альянс-Пресс. Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессиясида Шавкатжон Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.
01.11.2024
28.10.2024
27.10.2024
18.10.2024
14.10.2024 Ўзбекистонда парламент сайловлари демократик стандартларга мос равишда ўтказилади
ТОШКЕНТ.14 октябр – Альянс-Пресс. Жорий йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловлари бўлиб ўтади.