11.11.2017 17:11 Бишкек 2207
11 ноябр куни ҚРБош вазири Сапар Исаков раислигидаги «Таза коом» лойиҳасини амалга ошириш жараёнига бағишланган мажлис бўлиб ўтди
Унинг ишида лойиҳага жалб этилган асосий таркибини вазирлар ташкил этган контингент иштирок этди. Қисман шу мажлисда эътироф этилишича, лойиҳада илгари белгиланганидек, ҚР барча туманларида умумий сони 402 та бўлган ахборот киосклари ўрнатилган. Ушбу киоскларга ўрнатилган ускуналар орқали, мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси узоқ масофадан туриб, давлат хизматларидан фойдалана олади. Булар сирасига – аниқлама-справкалар , рухсатномалар олиш ва бошқа хизматлар киради. Бунга қадар 13 минг фуқарога хизмат кўрсатилиб, 683 минг сом файда олинган. Бироқ мажлисдагилар таъкидланишича, киосклардан ҳозирча 363 тасигина ишлаб турибди. Қолганлари эса вақтинча интернетга уланмай (айниқса тоғли туманлардаги киосклар) турибди. Мажлисда шунингдек камчиликларни бартараф этиш учун, уяли алоқа операторлари ёрдамида қолган киоскларни ҳам мобил интернет тармоғига улаш бўйича музакаралар юргазилаётгани хақида айтилди.
Бўлим мақолалари
19.05.2023 |
|
21.01.2023 |
|
25.10.2022 |
|
18.10.2022 |
Ўш шаҳрига Самарқанддан 50 автобус келтирилди
ЎШ. 18 октябр – Альянс-Пресс. Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида марказий майдонда Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида ишлаб чиқарилган Исузи маркасидаги автобуслар тантанали равишда ўшликлар иҳтиёрига топширилди.
|
14.09.2022 |
|
04.06.2022 |
|
30.04.2022 |
|
26.04.2022 |
|
05.03.2022 |
|
21.12.2021 |
|