27.02.2018 10:12 Бишкек 2310
100 сом учун паспортларни уни қайси жойда расмийлаштирганидан мустасно, ариза эгасининг яшаш жойига етказиб берадилар
Янги 2018 йилда «Кыргыз почтасы» фуқароларимиз учун янги хизматини жорий этди. Давлат рўйхатга олиш хизматига янги паспорт олиш учун ариза топширганлар, уни 100 сом қўшимча пул тўлаб, почта орқали ўз уйларида қабул қилиб оладилар. Қизиғи шу 100 сом учун паспортларни уни қайси жойда расмийлаштирганидан мустасно, ариза эгасининг яшаш жойига етказиб берадилар. Масалан паспортга Бишкекнинг аҳолига хизмат маркази (АХМ) буйрутма бериб, уни Ўш шаҳрига етказиб беришни илтимос қилиш мумкин.
«Альянс-Пресс» агентлигига «Кыргыз почтасы»дагилар хабар қилганларидек, жорий йилнинг ўзида янги хизматдан 244 киши фойдаланган. Бу хизмат хали кўпчиликка номаълум бўлгани учун ундан фойдаланганлар сони унча кўп эмас. Бироқ бу хизмат борасидан мамлакатнинг барча почта бўлимлари иморатларида маълумотномалар осилган. Почта ҳодимлари янги биометрик паспортлари Қирғизистон бўйлаб кўпайган сари, уларни буйрутмачиларнинг уйларига олиб бориш хизматига ҳам талаб ортиб боради.
Бўлим мақолалари
19.05.2023 |
|
21.01.2023 |
|
25.10.2022 |
|
18.10.2022 |
Ўш шаҳрига Самарқанддан 50 автобус келтирилди
ЎШ. 18 октябр – Альянс-Пресс. Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида марказий майдонда Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида ишлаб чиқарилган Исузи маркасидаги автобуслар тантанали равишда ўшликлар иҳтиёрига топширилди.
|
14.09.2022 |
|
04.06.2022 |
|
30.04.2022 |
|
26.04.2022 |
|
05.03.2022 |
|
21.12.2021 |
|