13.03.2018 15:34 Бишкек 2503
Бишкекнинг бешинчи микрорайонида «Гибрид почта» хизматини қўллаш орқали 5 миллион сом маблағни тежаб қолишга эришилди, -дейди «Альянс-Пресс» билан суҳбатда Бишкекнинг вице-мэри Эркинбек Исаков
Унинг сўзларича, ўтган йилнинг ноябрида пилот режимда қўллана бошлаган лойиҳа орқали коммунал хизматлар учун хақ тўламай юрган жуда кўп квартиралар соҳиблари аниқланган. Ушбу лойиҳадан асосий мақсад, барча коммунал хизматлар учун тўловлар квитанцияларини манзилларга олиб борадиган коммунал хизматлар ҳодимларининг фаолияти тўхтатилиб, квитанцияларни фақат почта орқали юборилади.
Тадбир жараёнида ушбу райондаги квартираларда истиқомат қилаётганларнинг сони, коммуналчилар базаси маълумотлари билан номутаносиблиги аниқланган. Масалан «Тазалык» корхонаси квитанцияларида конкрет квартирада 5 киши яшаши белгиланган бўлса, иссиқлик бериш бўйича корхона квитанцияларида фақат 2 киши кўрсатилган. Яъни чиқинди ва ахлатларни олиб кетиш учун оз миқдорда тўлангани сабаб, квартира эгалари, шу жойда истиқомат қилаётган кишиларни ҳаммасини кўрсатган. Лекин иссиқлик хизмати қимматлиги сабаб, истиқомат қилаётганлар сони қисқартирилиб кўрсатилган.
Эркин Исаковга кўра, ушбу лойиҳа ҳозирда Бишкекнинг 4 микрорайонида ишга тушди. Яқин кунларда уни бутун пойтахт бўйича қўллаш бошланади. Кейинги навбатда эса лойиҳа бўйича Ўш шаҳри иш бошлайди. Март ойидан бошлаб эса, коммунал хизматлар бўйича тўловлар хақидаги маълумотлар хонадон эгаларининг мобиль телефонларига жўнатилиб, тўламларни уларнинг электрон ҳисобларидан қабул қилиш хизмати йўлга қўйилган.
Бўлим мақолалари
19.05.2023 |
|
21.01.2023 |
|
25.10.2022 |
|
18.10.2022 |
Ўш шаҳрига Самарқанддан 50 автобус келтирилди
ЎШ. 18 октябр – Альянс-Пресс. Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида марказий майдонда Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида ишлаб чиқарилган Исузи маркасидаги автобуслар тантанали равишда ўшликлар иҳтиёрига топширилди.
|
14.09.2022 |
|
04.06.2022 |
|
30.04.2022 |
|
26.04.2022 |
|
05.03.2022 |
|
21.12.2021 |
|