11.07.2023 09:08 2318

Тошкентда ёзувчи Бегижон Ахмедовнинг "Сайёҳ" номли китоби тақдимоти

ТОШКЕНТ.11 июл – Альянс-Пресс. 10 июл куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида Қирғизистонлик ёзувчи Бегижон Ахмедовнинг “Сайёҳ” номли асарининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси ва Миллий кутубхона раҳбарияти ташаббуслари билан уюштирилди.



Адабиёт ва дўстлик кечасида замонавий ўзбек адабиётининг йирик намоёндалари - ёзувчи ва шоирлар Нурали Қобул, Ахмаджон Мелибоев, Рисолат Ҳайдарова, Зуҳриддин Исомиддинов, Ғафуржон Тожибоев, Сирожиддин Рауф, Миллий кутубхона директори Умидахон Тешабоева, ТИВ масъул ходимлари, Қирғизистонлик таниқли таҳлилчи-эсперт Калнур Ормушев,  таниқли журналист Маҳмуджон Қозоқбоев, машҳур рассом Маъсуд Ҳолов, тошкентлик олим, доцент Алишер Муҳамедов,  таниқли журналист Раҳматжон Бўрибоев, устоз хонанда Музаффаржон Хўжамбердиев, туман кутубхоналари раҳбарлари ва бошқа адабиёт ихлосмандлари қатнашдилар ва сўзга чиқдилар.

Тадбирда сўзлаган машҳур ёзувчи ва адабиётшунослар ўз номи каби “Сайёҳ” бўлиб, турли давлатлар тилларига таржима қилиниб, дунё аҳли зиёлилари қалбидан жой олаётган Бегижон Ахмедовнинг китобига юқори баҳо бериб, уни олим Зуҳриддин Исомиддинов тили билан айтганда “Бугунги куннинг интелектуал асарига давогар ” ёки  адабиёшунос олим Ғафуржон Тожибоев таъбири билан айтгандай “Ботиний кучли асар, зоҳири эса” асар эътироф этдилар.

“Сайёҳ” асари бўйича “Альянс-Пресс”нинг маълумоти:

“Сайёҳ” асари Қирғизистонда расман “2020 йилнинг энг яхши китоби” деб эълон қилинган. 2022 йили Новосибирск шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро Евросиё китоб форумида “ТОП-5 энг яхши бадиий асарлар таркибига киритилган. Қисқа вақт ичида жаҳоннинг ўндан ортиқ тилига, жумлажан инглиз, араб, турк, рус, озарбайджон ва бошқа тилларга  таржима қилинди ва қилинмоқда. “Сайёҳ” асарини биринчи тақдимоти Евроиттифоқнинг пойтахти Брюссель шаҳрида 2019 йили ўтказилган. Ҳозирги кунга қадар тақдимотлар Нью-Йорк, Атланта, Орландо, Тошкент, Лондон, Бишкек, Ўш, Андижон,  Новосибирск каби қатор шаҳарларда ўтказилди. “Сайёҳ” асарининг таҳлилига бағишлаб араб дунёсида энг нуфузли “Аль Арабия” журнали жорий йилда саккиз саҳифали мақола эълон қилди. Мисрда адабиётшунос олимлар тарафидан икки мақола сайтларда эълон қилинди.   

Бу   асар ҳақида нафақат Ўзбекистону Қирғизистон, балки АҚШ, Миср, Буюк Британия, Туркия, Тожикистон, Белоруссия, Россия, Қозоғистон, Озарбайжон каби давлатларидаги машҳур олимлар, ёзувчи, адабиётшунослар томонидан  ижобий таърифларда 35 дан ортиқ тақризлар битилган. Хусусан, Ўзбекистонда Минҳожиддин Мирзо, академик Сирожиддин Зайнобиддинов,   Аҳмаджон Мелибоев, Зуҳриддин Исомиддинов, Боҳодиржон Раҳмонов,  Усмонжон Раҳимов, Замирахон Раҳмонова, Бегали Мўминов, Нодирабегим Иброҳимова каби ёзувчи ва адабиётшуносларнинг мақола ва тақризлари шулар жумласидандир. Нурали Қобул ва Сирожиддин Рауф каби қатор устоз адиб ва шоирлар юқори баҳо берганлар. “Сайёҳ” асарининг таҳлили бўйича  Ўзбекистон ва Қирғизистонда университет талабалари томонидан бир қанча илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. 2022 йили Ўзбекистонда асар таҳлили бўйича биринчи диплом иши ҳимоя қилинди. 
Қирғизистонлик   адиб, таржимон, тарихчи олим ва жамоат арбоби Бегижон Аҳмедов Қирғизистон Ёзувчилари милий уюшмаси раёсатининг аъзоси,  Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг фаҳрий аъзоси. Илмий соҳада Халқаро Қувайт университетининг ва Бобур номидаги Андижон давлат университетлариининг фаҳрий профессори унвонлари сохиби. 

Қирғизистон маданияти аълочиси Бегижон Аҳмедовнинг  шу кунгача 17 китоби нашр этилган, жумладан уч илмий-услубий қўлланма ва уч таржима китоблари чоп этилган. 300 ортиқ мақолалар ва 22 илмий тадқиқотлар, пьеса ва ҳужжатли фильм сценаийсининг муаллифидир. Бобур номидаги халқаро фондининг ва бир неча халқаро уюшмалар мукофотлари совриндори. Қирғизистон, Россия ва Ўзбекистон давлат мукофотлари билан тақдирланган, хусусан “Честь и мужество”ордени, “Данк” (“Шуҳрат”), “Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 30 йиллиги” ва “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишонлари билан тақдирланган.
 
Бўлим мақолалари
21.11.2024
19.11.2024 Ўшда “Мақом жозибаси” концерти бўлиб ўтди
ЎШ. 19 ноября – Альянс-Пресс. Бобур номли Академик ўзбек мусиқали драма театрида “ Мақом жозибаси” деб номланган ҳисобот концерт бўлиб ўтди.
30.10.2024
19.10.2024 Юсуф Боласоғуний номли Ўш шаҳри Ўзбек миллий-маданий маркази ўзининг дастлабки иш фаолиятини бошлади
ЎШ. 19 октябр – Альянс-Пресс. Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний номли Ўш шаҳри Ўзбек миллий-маданий марказининг Халқ ҳунармандчилик сектори фаоллари ўшлик рассом , Халқаро Бобур мукофоти совриндори Хасанжон Саидовнинг яқин ойларда Тошкентда ўтажак шахсий кўргазмасини ташкил этиш бўйича яқиндан ёрдам бермоқдалар.
19.10.2024
09.10.2024
02.10.2024
02.10.2024 Юсуф Боласоғуний номидаги Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий марказининг бирлашув Қурултойи бўлиб ўтди
ЎШ. 2 октябр – Альянс-Пресс. Ўш шаҳридаги Академик Ўзбек мусиқа – драма театри биносида Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний номидаги Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий марказининг бирлашув Қурултойи бўлиб ўтди.
10.09.2024 Ахсикент – Марказий Осиё цивилизацияси тарихининг юксак намунасидир
НАМАНГАН. 10 сентябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистоннинг Наманган вилояти марказида икки кун (9-10 сентябр) давомида “ Ахсикент – Марказий Осиё цивилизацияси тарихида” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
27.08.2024