12.07.2023 18:32 2413

Қўқонда “Туркий тилли ёшлар халқаро фестивали” ўз ишини бошлади

ҚЎҚОН.11 июл – Альянс-Пресс.Кеча Ўзбекистоннинг Қўқон шаҳрида “Туркий тилли ёшлар халқаро фестивали” ўз ишини бошлади. Фестивалда Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, Туркия ва Озарбайжон каби туркий тиллари давлатларидан ҳамда Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудидан фаол талаба ва ёшлар иштирок этмоқдалар.



Мазкур тадбир Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Халқаро туркий маданият  ташкилоти (ТУРКСОЙ) билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.



10 июлнинг иккинчи ярмида Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, Туркия ва Озарбайжон  давлатларидан ҳамда Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудидан келган фаол талаба ва ёшлар Қўқон темир йўл вокзалида тантанали кутиб олинди. Кунботардан кейин улар иштирокида Дўстлик кечаси ва “Туркий тилли ёшлар халқаро фестивали”нинг  очилиш маросими бўлди.



 Маросим Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмоновнинг  самимий сўзлари ва тилаклари билан очилди. Сўнгра Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, Туркия ва Озарбайжонча мусиқа тароналари янграб, ёшлар даврага чорланди. Туркий халқларнинг ёшлари ўзларининг миллий рақслари билан даврани қизитдилар.



Бугун эса Фестиваль доирасида бир қатор танлов, мусобақа, тақдимот, учрашувлар ташкил этилди. Туркий давлатлардан келган ёшлар аралаш тарзда байналминал командаларга бўлиниб спортнинг футбол, волейбол, тенис ва этноспорт турлари бўйича беллашдилар. Куннинг иккинчи ярмида тушликдан кейин Қўқоннинг Мутафаккирлар музейида маданий кўнгил – кўнгилочар ҳамда ёшлар учун бизнесни ташкил этиш бўйича тадбирларда қатнашдилар.



Юқорида қайд этилганидек, Қирғизистондан келган ёшлар фестивалда фаол иштирок этмоқдалар. Шунингдек Қўқон заминига ташриф буюрган Қирғизистон Маданият вазирлигининг ёшлар бўлими бошлиғи Айчурок Алимсеитова  “Альянс-Пресс” муҳбирига ўзи етакчилик қилиб келган қирғиз ёшлари мамлакатимизнинг барча олийгоҳларидан танлов асосида юборилганини эътироф этди.



 
Бўлим мақолалари
21.11.2024
19.11.2024 Ўшда “Мақом жозибаси” концерти бўлиб ўтди
ЎШ. 19 ноября – Альянс-Пресс. Бобур номли Академик ўзбек мусиқали драма театрида “ Мақом жозибаси” деб номланган ҳисобот концерт бўлиб ўтди.
30.10.2024
19.10.2024 Юсуф Боласоғуний номли Ўш шаҳри Ўзбек миллий-маданий маркази ўзининг дастлабки иш фаолиятини бошлади
ЎШ. 19 октябр – Альянс-Пресс. Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний номли Ўш шаҳри Ўзбек миллий-маданий марказининг Халқ ҳунармандчилик сектори фаоллари ўшлик рассом , Халқаро Бобур мукофоти совриндори Хасанжон Саидовнинг яқин ойларда Тошкентда ўтажак шахсий кўргазмасини ташкил этиш бўйича яқиндан ёрдам бермоқдалар.
19.10.2024
09.10.2024
02.10.2024
02.10.2024 Юсуф Боласоғуний номидаги Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий марказининг бирлашув Қурултойи бўлиб ўтди
ЎШ. 2 октябр – Альянс-Пресс. Ўш шаҳридаги Академик Ўзбек мусиқа – драма театри биносида Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний номидаги Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий марказининг бирлашув Қурултойи бўлиб ўтди.
10.09.2024 Ахсикент – Марказий Осиё цивилизацияси тарихининг юксак намунасидир
НАМАНГАН. 10 сентябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистоннинг Наманган вилояти марказида икки кун (9-10 сентябр) давомида “ Ахсикент – Марказий Осиё цивилизацияси тарихида” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
27.08.2024