07.12.2016 22:41 Ўш 3654

"Айкол Манас" ўзбек театри саҳнасида

6 декабр куни Заҳириддин Бобур номли Давлат Академик драма мусиқа театрида халқ шоири, драматург Жалил Садиқовнинг асари бўйича қўйилган “Айкол Манас” номли янги спектаклининг давлат комиссияси учун кўриги бўлиб ўтди



Кўрикда ҚР маданият, ахборот ва туризм вазирлигининг бадиий эксперт комиссияси аъзолари ҚР хизмат кўрсатган маданият арбоби, режиссер Нурлан Абдиқадиров, ҚР хизмат кўрсатган маданият арбоби, драматург Менди Мамазаирова, театршунос Элеонора Турдубековалар қатнашдилар.
Саҳнада намойиш этилган “Айкол Манас” драмасининг бош қисмида “Манас” эпосида айтилган воқеалар: марҳумга кўрсатилган эҳтиромлар ва анъавий мусобақалар ( Қошой билан Жолойнинг курашга тушуши), хитойлар билан қалмиқларнинг пойгаси арафасида тил бириктирган Несқара ва Қонурбойлар низо чиқаришиб, қирғизлар яшаётган ерларни эгаллаб олишга харакатлари жонли тасвирланади.
Спектаклнинг иккинчи қисмида юртини озод қилишга интилган Манас ўз атрофига қирғиз қабилаларининг лидерларини тўплайди. Улардан фақат олти қабила раҳбарлари Манас ботир атрофида бирлашадилар. Қолганлари бирлашишдан бўйин товлаб кетадилар. Саҳна кўринишининг бу бўлимида асосан уруш  эпизодларига бағишланади. Қапқа тоғидаги катта жанг билан бошланган муҳорабада Манас ғалаба қилади. Бироқ ғалаба баҳоси қирғизларга қимматга тушади. Манаснинг энг яқин сафдош ботирлари Алмамбет, Чубоқ, Сиргак, Серек каби ботирлари душман мерганининг ёй ўқларидан нобуд бўладилар. Шунингдек Қонурбой хоинона Манасга хужум қилиб, унинг нозик жойи елкасидан яралаб ўлдиради.
Эпик драма жанрида яратилган спектакл томошабинларда ватанга муҳаббат уйғотади, инсонийликка, тўғрилик – адолатга, камтарликка ва бошқа халқ тасаввурида шаклланган қадриятларни сақлаб қолишга чақиради.
Бадиий эксперт комиссияси аъзолари театр ижодий жамоасини ва унинг режиссери Набиджон Мамажоновни ушбу эпик зўр кўринишли спектакл билан қутладилар. ҚР хизмат кўрсатган маданият арбоби, драматург Менди Мамазаирова «Айкол Манас» спектаклидаги мавжуд жузий камчиликлар билан бирга профессионал нуқтаи назардан ундаги персонажлар образларини ўзида жуда таъсирли ёрита олган актёрларни санаб ўтди. Манас образидаги  Акбархон  Арслонханов и Бақай образини яратган ҚР хизмат кўрсатган артист Махмуджон  Раҳматов, Букур образини ниҳояти таъсирли ижро этган актер Эркинназар Бойназаров ва Сиргак ролидаги актер Сохиб Мамиров каби ижодкорлар драматургнинг фикрига бўйича юқори таҳсинларга лойиқ бўлди. Шунингдек Алмамбет (артист Набиджан Абдурасулов) ва Арууке (Бахтиёрхон Хаитмухаммадова) иштирокидаги ҳайрлашув саҳна ижросини драматург Мамазаирова «энг яхши режиссёр топилдиғи» деб атади.   БЭКнинг аъзолари умумий фикрга келган ҳолда «Айкол Манас» спектаклини қабул қилишиб, «Заҳириддин Бобур» театр жамоасига ўзларининг талаб-истакларини билдирдилар.

Бўлим мақолалари
21.11.2024
19.11.2024 Ўшда “Мақом жозибаси” концерти бўлиб ўтди
ЎШ. 19 ноября – Альянс-Пресс. Бобур номли Академик ўзбек мусиқали драма театрида “ Мақом жозибаси” деб номланган ҳисобот концерт бўлиб ўтди.
30.10.2024
19.10.2024 Юсуф Боласоғуний номли Ўш шаҳри Ўзбек миллий-маданий маркази ўзининг дастлабки иш фаолиятини бошлади
ЎШ. 19 октябр – Альянс-Пресс. Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний номли Ўш шаҳри Ўзбек миллий-маданий марказининг Халқ ҳунармандчилик сектори фаоллари ўшлик рассом , Халқаро Бобур мукофоти совриндори Хасанжон Саидовнинг яқин ойларда Тошкентда ўтажак шахсий кўргазмасини ташкил этиш бўйича яқиндан ёрдам бермоқдалар.
19.10.2024
09.10.2024
02.10.2024
02.10.2024 Юсуф Боласоғуний номидаги Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий марказининг бирлашув Қурултойи бўлиб ўтди
ЎШ. 2 октябр – Альянс-Пресс. Ўш шаҳридаги Академик Ўзбек мусиқа – драма театри биносида Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний номидаги Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий марказининг бирлашув Қурултойи бўлиб ўтди.
10.09.2024 Ахсикент – Марказий Осиё цивилизацияси тарихининг юксак намунасидир
НАМАНГАН. 10 сентябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистоннинг Наманган вилояти марказида икки кун (9-10 сентябр) давомида “ Ахсикент – Марказий Осиё цивилизацияси тарихида” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
27.08.2024