01.05.2017 01:16 Ўш 2661

Гўзал туҳфа

30 апрел куни Ўзбекистон Республикаси пойтахтидан Ўш шаҳрига Заҳириддин Бобур номли театр учун катта юк келди


Унда гўзал манзарали театр декорациялари ва шарқона қимматбаҳо ўрта аср костюмлари ўрин олган эди. Ажойиб ва бежирим ишланган саллалар ва аёлларнинг  «тантур» сингари бош кийимига қадалган турли рангдаги сержило тошлар, ҳамда ажнабий юртларнинг гўзал  қушларининг турли рангдаги патларидан  қадалган жиғалар. Ранго-ранг, турли тошлар ва қимматбаҳо мўйналар билан безатилган зарбоф тўнлар, гумбази яхтак, абболар, жиббалар ва жуда ҳам нафис, чиройли ишланган хушбичим аёлларнинг кийимлари. Учлари қайрилган оқ-қора, кумуш ва заррин рангдаги ажабтовур пойафзаллар. Аскарий совутлар ва қурол-аслаҳа – эгри қиличлар, серҳашам ханжарлар, қалқонлар… Ҳаммаси гули гул ўзбек усталарининг ижод маҳсулидир. Бу каби маънавий бойлик – 2 миллион 43 минг қирғиз сомлик декорация ва костюмлар Ўшдаги Заҳириддин Бобур номли театрнинг ижодий жамоаси  учун том маънода гўзал туҳфа бўлди.

Илгари қайд этганимиздек,  ҳамюртимиз бўлган бетакрор шоир ва шоҳ Бобур Мирзонинг хаёт ва ижод йўлига бағишланган спектакл учун декорация ва костюмларни  тайёрлаб бериш бўйича мажбуриятни,  ўтган йили кузда Ўш шаҳрига ташриф этган Ўзбекистон Республикасининг катта делегациясига етакчилик қилган  Бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов Ўзбекистон Маданият вазирлиги зиммасига олган эди.
Мана орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, ваъда қилинган маҳобатли декорациялар ва бир-биридан гўзал элликдан зиёд артистлар учун индивидуал тарзда таёрланган костюмлар театримиз коллективига тақдим этилди. З.Бобур номли Давлат академик мусиқа – драма театри директори Набижон Мамажонов «Альянс-Пресс» ахборот агентлигига берган интервьюсида : -«Ушбу биз учун бебаҳо бойликка эга бўлишимизга, айниқса кейинги даврда Қирғизистон ва Ўзбекистон халқлари орасида, унинг Президентларининг ташаббуслари билан кенг қулоч ёйган дўстлик ришталарини мустаҳкамлаши сабаб бўлди»,-деди. Шунингдек у маданиятимиз ва санъатимизга кўрсатилган ғамҳўрлик учун Ўзбекистон раҳбарияти ва шахсан Президент Шавкат Мирзиёевга театр жамоаси номидан чуқур миннатдорчилигини билдирди. Театр маъмуриятининг  яна бир баёнотига кўра, Мирзо Бобурнинг ёрқин  ҳотирасига бағишланган «Бобур туғёни» номли спектаклни тантанали топшириш маросими 5 май кунига белгиланган. Ушбу саҳна асари буюк адибимиз Пиримқул Қодировнинг «Юлдузли тунлар» тарихий романи асосида қўйилади.
 
Бўлим мақолалари
21.11.2024
19.11.2024 Ўшда “Мақом жозибаси” концерти бўлиб ўтди
ЎШ. 19 ноября – Альянс-Пресс. Бобур номли Академик ўзбек мусиқали драма театрида “ Мақом жозибаси” деб номланган ҳисобот концерт бўлиб ўтди.
30.10.2024
19.10.2024 Юсуф Боласоғуний номли Ўш шаҳри Ўзбек миллий-маданий маркази ўзининг дастлабки иш фаолиятини бошлади
ЎШ. 19 октябр – Альянс-Пресс. Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний номли Ўш шаҳри Ўзбек миллий-маданий марказининг Халқ ҳунармандчилик сектори фаоллари ўшлик рассом , Халқаро Бобур мукофоти совриндори Хасанжон Саидовнинг яқин ойларда Тошкентда ўтажак шахсий кўргазмасини ташкил этиш бўйича яқиндан ёрдам бермоқдалар.
19.10.2024
09.10.2024
02.10.2024
02.10.2024 Юсуф Боласоғуний номидаги Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий марказининг бирлашув Қурултойи бўлиб ўтди
ЎШ. 2 октябр – Альянс-Пресс. Ўш шаҳридаги Академик Ўзбек мусиқа – драма театри биносида Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний номидаги Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий марказининг бирлашув Қурултойи бўлиб ўтди.
10.09.2024 Ахсикент – Марказий Осиё цивилизацияси тарихининг юксак намунасидир
НАМАНГАН. 10 сентябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистоннинг Наманган вилояти марказида икки кун (9-10 сентябр) давомида “ Ахсикент – Марказий Осиё цивилизацияси тарихида” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
27.08.2024