22.11.2017 11:07 Ўш 2203

Кеча Буюк Британия пойтахтидан ўз юртига Бобир номли Ўш Давлат академик ўзбек мусиқа - драма театрининг бир гуруҳ артистлари қайтиб келдилар

Илгари “Альянс-пресс” агентлиги хабар қилганидай, Лондонга бизнинг артистлар буюк драматург Шекспирнинг машҳур асарларидан «Ричард III» спектаклининг замонавий интерпретациясини инглиз томошабинларнинг эътиборига ҳавола этгани борган эдилар

19 ноябрда Бобур номли театр артистлари Лондон театрларининг бирида ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Спектакл икки сеансдан иборат бўлди. Бизнинг саҳна усталаримиз ўз ролларини ўзбек, қирғиз, рус ва бир оз инглиз тилларида ижро этганларига қарамай, томошабинлар бу асарнинг ҳайратомуз кўринишлигидан завқ олдилар. Бу хақда “Альянс-пресс” агентлига Бобур номли театрнинг директори, ҚР Маданиятининг хизмат кўрсатган арбоби Набижон Мамажонов айтиб берди. Унинг сўзлари бўйича, театр артистлари ўзларининг бутун маҳоратларини, қобилиятларини ишга солаолдилар ва инглиз театр санъати мухлисларининг  олқишларига сазовор бўлдилар. Шунингдек уларга  бош ролдаги Қирғизистон Республикасининг хизмат кўрсатган артисти Алимқул Исаковнинг ўзига ҳос ижроси манзур бўлди. Томошабинлар орасида Қирғизистон Республикасининг Буюк Британиядаги Фавқулотда ва Муҳтор элчиси Искакова Гулнора Тентиевна ҳам бор эди. Спектаклнинг иккинчи сеансидан кейин Бобур номли театр директори Н.Мамажоновга “Осиё мамлакатлари театр санъати танлови ғолиби” Гран-при мукофоти топширилди.
Бундан ташқари, 16 ноябрда Бобур театри артистлари ҳамюртимиз, ўшлик уммумий овқатланиш тизими бошқарувида фаолият кўрсатган Ботир Даминович Умаровнинг Лондон шаҳрида иш юритаётган ўғиллари ресторанида концерт бердилар. Бу ресторан постсовет давлатларидан келган кишилар билан доимо гавжум. Уларга артистларимизнинг қирғиз, ўзбек, рус, турк ва инглиз тилларидаги қўшиқлардан тузилган концерт дастури жуда ҳам манзур бўлган.
Ўз имкониятимиздан фойдаланиб, «Альянс-пресс» агентлиги жамоаси Бобур театри ижодий таркибини жаҳон миқёсида ижро этилган саҳна асари билан муборакбод этади, ҳамда ўзини саҳналаштирувчи-рассом сифатида, ушбу спектаклнинг ички маъносини декорацияларда юзага чиқара олган, «Альянс-пресс» агентлигимизнинг директори Маҳмуджон Қозоқбоевнинг омадли дебюти билан чин юракдан мубарокбод этамиз.
 
Бўлим мақолалари
21.11.2024
19.11.2024 Ўшда “Мақом жозибаси” концерти бўлиб ўтди
ЎШ. 19 ноября – Альянс-Пресс. Бобур номли Академик ўзбек мусиқали драма театрида “ Мақом жозибаси” деб номланган ҳисобот концерт бўлиб ўтди.
30.10.2024
19.10.2024 Юсуф Боласоғуний номли Ўш шаҳри Ўзбек миллий-маданий маркази ўзининг дастлабки иш фаолиятини бошлади
ЎШ. 19 октябр – Альянс-Пресс. Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний номли Ўш шаҳри Ўзбек миллий-маданий марказининг Халқ ҳунармандчилик сектори фаоллари ўшлик рассом , Халқаро Бобур мукофоти совриндори Хасанжон Саидовнинг яқин ойларда Тошкентда ўтажак шахсий кўргазмасини ташкил этиш бўйича яқиндан ёрдам бермоқдалар.
19.10.2024
09.10.2024
02.10.2024
02.10.2024 Юсуф Боласоғуний номидаги Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий марказининг бирлашув Қурултойи бўлиб ўтди
ЎШ. 2 октябр – Альянс-Пресс. Ўш шаҳридаги Академик Ўзбек мусиқа – драма театри биносида Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний номидаги Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий марказининг бирлашув Қурултойи бўлиб ўтди.
10.09.2024 Ахсикент – Марказий Осиё цивилизацияси тарихининг юксак намунасидир
НАМАНГАН. 10 сентябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистоннинг Наманган вилояти марказида икки кун (9-10 сентябр) давомида “ Ахсикент – Марказий Осиё цивилизацияси тарихида” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
27.08.2024