03.03.2018 16:02 Ўш 2146

Ўшда этно-шахарча қуриш учун 200 миллион доллар ишлатилади

“Альянс-Пресс” агентлигига ҚР Маданият, ахборот ва туризм вазирлиги маълумот беришича, Ўшнинг Сулаймонтоғ атрофи бўйича этно-шахар лойиҳаси тайёрланган

Маданият, ахборот ва туризм бўйича вазири Султан Жумагуловга  шу кунларда Сулаймонтоғ атрофи бўйича этно-шахар макети ва видеоролиги намойиш этилди. Макет ва роликлар билан Лойиҳа илмий-изланиш институти директори Джумамедел Иманкулов таништирди. Сулаймонтоғ атрофидаги этно-шахар  10-15 га ер майдонига эга бўлади. Шунингдек турли ҳунар эгалари ўз маҳсулотларини сотишлари учун, шу жойдаги мавжуд Ҳунармандлар кўчасини реконструкция қилиш кўзда тутилади. Бундан ташқари бу жойда амфитеатр, Олимбек ва Қурбонжон додҳоҳлар номидаги марказ, миниотеллар, ҳамда дам олиш масканлари қурилади. Ёнидан ел ўтмаган дастурчилар дастлабки чаъмалашлари бўйича лойиҳага 200 миллион доллар кетади деган фикрдалар.
Энди бу лойиҳани ваколатли мутаҳасислар қайта муҳокамасидан кейин, тасдиқлаш учун ҚР Бош вазири Сапар Исаковга жўнатишади. Эслатиб ўтамиз Султан Жумагулов 2017 йилнинг декабрида  Ўшнинг Сулаймонтоғи атрофида этно-шахарча қуриш  ташаббуси билан чиқиш қилган эди. Маданият вазири шунингдек “Таза Жашоо” лойиҳаси доирасида «Работи Абдуллахон» масжиди ва қадимий ҳаммом ҳудиди атрофида тозалаш ишларини амалга ошириш учун, шанбалик ташкил этишга фармойиш берди. Бироқ юқорида айтилган 200 миллион доллар қайси сармоялардан олиниши  хақида лойиҳада маълумот берилмаган.
 
Бўлим мақолалари
21.11.2024
19.11.2024 Ўшда “Мақом жозибаси” концерти бўлиб ўтди
ЎШ. 19 ноября – Альянс-Пресс. Бобур номли Академик ўзбек мусиқали драма театрида “ Мақом жозибаси” деб номланган ҳисобот концерт бўлиб ўтди.
30.10.2024
19.10.2024 Юсуф Боласоғуний номли Ўш шаҳри Ўзбек миллий-маданий маркази ўзининг дастлабки иш фаолиятини бошлади
ЎШ. 19 октябр – Альянс-Пресс. Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний номли Ўш шаҳри Ўзбек миллий-маданий марказининг Халқ ҳунармандчилик сектори фаоллари ўшлик рассом , Халқаро Бобур мукофоти совриндори Хасанжон Саидовнинг яқин ойларда Тошкентда ўтажак шахсий кўргазмасини ташкил этиш бўйича яқиндан ёрдам бермоқдалар.
19.10.2024
09.10.2024
02.10.2024
02.10.2024 Юсуф Боласоғуний номидаги Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий марказининг бирлашув Қурултойи бўлиб ўтди
ЎШ. 2 октябр – Альянс-Пресс. Ўш шаҳридаги Академик Ўзбек мусиқа – драма театри биносида Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний номидаги Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий марказининг бирлашув Қурултойи бўлиб ўтди.
10.09.2024 Ахсикент – Марказий Осиё цивилизацияси тарихининг юксак намунасидир
НАМАНГАН. 10 сентябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистоннинг Наманган вилояти марказида икки кун (9-10 сентябр) давомида “ Ахсикент – Марказий Осиё цивилизацияси тарихида” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
27.08.2024