13.05.2018 14:52 Чуй вилояти 2429

Маданият вазири ўринбосари Айнура Султанбаева қадимий шахар қазилмасида

12 май куни Маданият вазири ўринбосари Айнура Султанбаева Тўқмоқ шаҳри яқинидаги Оқ бешим қишлоғига иш сафари билан ташриф буюрди


Бу қишлоқ анчайин таниқли бўлишига сабаб, унинг ёнгинасида,  жаҳон миқёсидаги археология ёдгорлиги саналмиш  қадимий Оқ бешим шаҳри жойлашгандир.   Шахар 1894 йили В.В.Бартолд томонидан уюштирилган археологик қазиш ишлари жараёнида топилган. Академик Бартолд ушбу шахарни X-XII асрларда қад ростлаган Қорахонийлар давлати пойтахти Боласоғун бўлиши мумкин деб таҳмин қилган. Ўша пайтлардан бери бу жойда изчил қазиш ишлари давом этаётир.  Бу жойда  олимларнинг алоҳида диққат эътиборини тортган объектлар буддавийларнинг  ибодатхоналарининг қолдиқларидир. А.Султанбаева археологлар ва қишлоқ ҳукумати вакиллари билан учрашувида, мамлакатимизнинг маданий меросини сақлаб қолиш катта аҳамиятга молик эканини таъкидлади. У археологларга вазирлик томонидан кўмак берилади деб, ваъда берди.
Бўлим мақолалари
21.11.2024
19.11.2024 Ўшда “Мақом жозибаси” концерти бўлиб ўтди
ЎШ. 19 ноября – Альянс-Пресс. Бобур номли Академик ўзбек мусиқали драма театрида “ Мақом жозибаси” деб номланган ҳисобот концерт бўлиб ўтди.
30.10.2024
19.10.2024 Юсуф Боласоғуний номли Ўш шаҳри Ўзбек миллий-маданий маркази ўзининг дастлабки иш фаолиятини бошлади
ЎШ. 19 октябр – Альянс-Пресс. Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний номли Ўш шаҳри Ўзбек миллий-маданий марказининг Халқ ҳунармандчилик сектори фаоллари ўшлик рассом , Халқаро Бобур мукофоти совриндори Хасанжон Саидовнинг яқин ойларда Тошкентда ўтажак шахсий кўргазмасини ташкил этиш бўйича яқиндан ёрдам бермоқдалар.
19.10.2024
09.10.2024
02.10.2024
02.10.2024 Юсуф Боласоғуний номидаги Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий марказининг бирлашув Қурултойи бўлиб ўтди
ЎШ. 2 октябр – Альянс-Пресс. Ўш шаҳридаги Академик Ўзбек мусиқа – драма театри биносида Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний номидаги Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий марказининг бирлашув Қурултойи бўлиб ўтди.
10.09.2024 Ахсикент – Марказий Осиё цивилизацияси тарихининг юксак намунасидир
НАМАНГАН. 10 сентябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистоннинг Наманган вилояти марказида икки кун (9-10 сентябр) давомида “ Ахсикент – Марказий Осиё цивилизацияси тарихида” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
27.08.2024