Янгиликлар
30.08.2016 Жамоат хавфсизлигини таъминлаш
Бугун, 30 август куни ҚР Вице бош вазир Жениш Разаков юртимизда ўтказилажак байрам ва спорт тадбирлари давомида жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ишчи мажлис ўтказди. Бу хақда ҚР Хукумати матбуот котибияти хабар қилади.
29.08.2016 Президент Қарори билан
Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаевнинг Қарори билан 2016 йилнинг 29 август куни Қирғизистон Республикасида Мотам Куни деб белгиланди.
27.08.2016 Президент хавфсизлик масалалари бўйича мажлис ўтказди
27 август куни мажлисда Давлат Бошлиғи мутасадиларнинг хавфсизлик масалалари , мамлакат мудофаси ва давлат чегарасини мустаҳкамлаш бўйича ўтказилган маълумотинини тинглади. Бу хақда ҚР Президенти матбуот котибияти хабар қилади.
26.08.2016 ИИВ вақтинча қуролларни олиб қўяди
25 август куни ҚР ИИВнинг матбуот котибияти хабарига кўра милиция ходимлари томонидан Қирғизистон фуқаролари мулкидаги оқ отиш қуролларини вақтинча йиғиб олади.
25.08.2016 Қирғизистон ва Қозоғистон ИИВ ходимлари биргаликда тадбир ўтказди
Иссиқкўл вилояти ИИБнинг жиноий қидирув бўлими Бошқармаси оператив ҳодимлари Қозоғистон Республикасининг Олмаота вилояти Райимберди тумани ИИБ ходимлари билан қўшма оператив – қидирув тадбири ўтказиши натижасида Қирғизистон фуқароларига тегишли ўғирланган уй ҳайвонларини топдилар. Бу хақда 25 август куни ҚР ИИВ матбуот котибияти хабар қилди.
24.08.2016 119 минг қирғизистонлик Россиянинг «қора тизмасида»
«119 минг қирғизистонлик ҳамон Россиянинг «қора рўйхатда» қолиб кетмоқда», -деб хабар берди ҚР Хукумат қошидаги миграция бўйича Давлат хизмати раиси Бақит Адилов Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбай Жээнбеков билан учрашув чоғида. Бу хақда ҚР Хукумати матбуот котибияти хабар қилади.
20.08.2016 Автоулов ўғриси ушланди
Ўш вилояти ИИБнинг матбуот котибияти хабар беришича, 2016 йилнинг 18 августида 1983 й таваллуд топган Ўзганд шаҳри турғуни Э.А. ўзига тегишли бўлган автомашинани 30-35 ёшдаги, Осиё кўринишидаги номаълум шахс қўрқитиш йўли билан эгаллаб, олиб қочганини маълум қилган.
19.08.2016 Бош вазир Ўш вилоятида
19 август куни Ўш вилоятига иш сафари билан ташриф буюрган Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбай Жээнбеков қурулиши якунланган мактаблар ва бола боғчаси объектларини бориб кўрди.
18.08.2016 Ички Ишлар Вазири БМТнинг БЖБси ҳудудий вакили билан учрашди
Ички Ишлар Вазири Кашкар Джунушалиев БМТнинг бангмоддалари ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (БЖБ)нинг ҳудудий вакили Ашита Миттал билан учрашди. Бу хақда ҚР ИИВнинг матбуот котибияти хабар берди.
12.08.2016 Зилзила
12 август куни соат 08:06 да Қирғизистоннинг Тожикистон ва Хитой чегараси ҳудудида ер силкиниши кузатилди. Бу хақда ҚР ФҲВ матбуот котибияти хабар берди.
11.08.2016 ҚР Бош вазири Сочида
11 август куни Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбай Жээнбеков Евроосиё Хукуматлараро кенгашининг навбатдаги мажлисига қатнашмоқ учун Россия Федерациясининг Сочи шаҳрига келди. Бу хақдаги маълумотни ҚР Хукумати матбуот котибияти берган.
10.08.2016 Президент оғир атлетчи Иззат Ортиқовни табриклади
Бугун, 10 августда Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев телефон орқали Рио-де-Жанейрода ўтаётган ХХХI ёзги Олимпиада ўйинларида бронза медали соҳиби бўлган юртдошимиз оғир атлетикачи Иззат Ортиқовни ғалаба билан қутлади.
08.08.2016 Туркияда қалбаки ҚР паспортларини сотганлар юртимизга келтирилди
Қирғизистонга икки фуқаромиз ҚР паспортларини қалбакилаштирган С.А. ва Т.К. юртимизга келтирилдилар. Бу хақдаги маълумотни ҚР ДМҲКнинг матбуот хизмати тарқатди.
06.08.2016 Амнистия хақида Қонун имзоланди
6 август куни Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев амнистия хақида Қонунни имзолади.
05.08.2016 ҚР қишлоқ хўжалик вазирлиги 300 тонна қайтарилган маҳсулот бўйича
«Қозоғистон шартномаларни ва мажбуриятларини бузмоқда», -дейилади ҚР қишлоқ хўжалик вазирлиги ахборот сайтида.
04.08.2016 Республикамизда ишлаб чиқарилган 330.86тонна маҳсулотни қайтаришди
Қирғизистон Республикасининг Божхона Иттифоқига кириши юртимиз қишлоқ хўжалиги меҳнаткашларининг умидларини оқламаётир. 4 июлдан бугунги кунга қадар карантин назоратидаги 330.86 тонна Жанубий Америка томат куяси юққан булғори қалампири,шафтоли, олма ва ўрик, картошка,Комстока қурти босган узумлар Қирғизистонга қайтарилиб берилган. Бу хақдаги маълумотни Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги матбуот котибияти 3 август куни ўз Интернет сайтида эълон қилди.
03.08.2016 ФҲВ раҳбари Боткент вилоятида бўлиб қайтди
ҚР ФҲВ матбуот котибияти хабарига кўра, 1август куни ФҲ вазири, генерал-майор Қуватбек Боронов Боткент вилоятининг Лайлек тумани ва Сулукта шаҳрида 30 июл куни содир бўлган кучли сел оқибатларини бартараф этилиши ишларини назорат қилди.
02.08.2016 Бишкек аҳолисининг тинчи Озондан бузулмоқда экан. Ўшдагиларнингчи ?!
2 августнинг соат 24 атрофида Ўш шаҳрининг «Анар» даҳасида автоматик қуролдан бир неча бор ўқ узулди.
01.08.2016 Президент Алмазбек Атамбаев журналистлар билан учрашди
Бугун, 1 август куни Иссиқкўл вилояти Чўлпонота шаҳрининг «Руҳ-Орда» маданият марказида Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев журналистлар, сиёсатчилар ва етакчи медиаэкспертлар билан учрашди.
31.07.2016 Боткентдаги сел бир неча ўнлаб уйларни вайрон қилган
30 июл куни Боткен вилояти Лайлак туманига қарашли Бешкент қишлоғида кучли ёмғир сабабли пайдо бўлган сел оқимлари ўнлаган уйларни вайрон қилган.