30.07.2016 |
«Қора-Қурай» операцияси
18-22 июл кунлари Қирғизистоннинг барча ҳудудларида «Қора-Қурай» деб номланган оператив –профилактика чора тадбирлари ўтказилди. Бу хақдаги хабарни ҚР ИИВнинг матбуот котибияти тарқатди.
|
29.07.2016 |
Бош прокуратура ходимини портлатишган
29 июл куни эрталаб, Бишкекнинг чеккасида жойлашган Ала-Арча қишлоғида Бош прокуратура ходимининг автомобили портлатилган.
|
26.07.2016 |
DWN: Туркия Россияни Қирғизистонда хукумат тўнтариши юз бериши мумкинлиги бўйича огоҳлантирди
Deutsche Wirtschafts Nachrichten-нашридан аён бўлишича Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Кремл билан ҳам, ва Эрдагон билан ҳам яхши алоқада бўлган сиёсатчи. Шунинг учун бугунги кундаги Владимир Путин ва Туркия Президентининг ярашиб кетишида Алмазбек Атамбаевнинг роли катта.
|
23.07.2016 |
Лойиҳа натижали якунланди
Давлат ўз-ўзини бошқариш ва миллатаро муносабатлар бўйича агентлик ва Ўш шахар Мэриясининг қўллови билан 2016 йилда Ўш шаҳрининг 18 ўзбек тилида ўқитиладиган мактабларнинг 87 битирувчиси Қирғизистон Республикасининг Олий ўқув юртларига таҳсил олгани кираолдилар.
|
22.07.2016 |
Ж. Саматов яна мандатсиз қолди
21 июл куни Қирғизистон Республикасининг Олий суди коллегияси Ж Саматовнинг аризасини кўриб чиқди.
|
21.07.2016 |
Банг моддаларини ноқонуний сақлаган
20 июл куни ҚР ИИВ ДУЖКБ ходимлари Чуй вилояти Соқулук туманига қарашли Ново-Павловка қишлоғи турғуни бўлган 36 ёшли аёл ўз уйида банг моддаларини сақлаётгани хақида хабар топдилар.
|
20.07.2016 |
Пул алмаштирувчи саррофлар диққатига
Қирғизистон Республикаси Миллий банки 2016 йилнинг 1 июлидан бошлаб пул алмаштириш бюроларининг ҳисоботларини қабул қилувчи маҳсус портал расмий турда иш бошлаганини маълум қилади.
|
19.07.2016 |
Фавқулотда ҳолатлар вазирлигида
19 июл куни ҚР ФҲВда вазир ўринбосари Алимбеков Давлатбек раҳбарлигида 18 июл куни бўлиб ўтган кучли шамол ва сел оқибатлари бўйича оператив мажлис бўлиб ўтди.
|
18.07.2016 |
Тўновчиликда гумонланаётганлар ушландилар
18 июл куни Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот котибияти хабар қилади:
|
16.07.2016 |
Президент Алмазбек Атамбаев Туркиянинг қонуний хокимиятини қўллашини билдирди
Президент Алмазбек Атамбаев Туркиянинг қонуний хокимиятини қўллашини , қардош давлатда тез орада тинчлик ўрнатилиб, қонун ва тартиб устиворлиги тикланишига ҳайриҳоҳлик билдирди. Бу хақдаги баёнотини Қирғизистон Президенти Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев билан учрашув чоғида изҳор этди.
|
14.07.2016 |
Президент Алмазбек Атамбаев Германия Федерал канцлери Ангела Меркел билан учрашди
Бугун 14 июл куни Президент Алмазбек Атамбаев юртимизга расмий сафар билан ташриф буюрган Германия Федерал канцлери Ангела Меркел билан учрашди.
|
13.07.2016 |
Бош вазир Иқтисод вазирлигида Ахборот марказини очди
13 июл куни Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбой Жээнбеков Иқтисод вазирлиги қошида Ахборот марказини очилишида қатнашди. Бу борадаги маълумотни ҚР Хукумати матбуот котибияти тарқатди.
|
12.07.2016 |
Об-ҳаво . Ёмғир –ёғса, ёғади…
Қирғизистон Республикаси Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги қошидаги гидрометрология агентлиги 11 июлдан 16 июлгача об-ҳаво бўйича таҳминий бюллетенини ҳавола қилиб,шу кунларда об-ҳаво кескин ўзгариши борасида хабар берган эди.
|
11.07.2016 |
Кўп тилли ва мултимаданий таълимдан мақсад - Интеграция
10 июлдан 16 июлга қадар Чўлпонота шаҳрида «Кўп тилли ва мултимаданий таълимдан мақсад - Интеграция» шиори остида бешинчи Ҳудудий мактаб ўз ишини бошлади. Бу хақда ҚР Маориф вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
|
09.07.2016 |
Иссиқкўл вилоятида ҚР ИИВнинг Жамоатчилик Кенгашининг кўчма мажлиси ўтмоқда
8 июл куни Иссиқкўл вилоятида ҚР ИИВ Жамоатчик Кенгашининг иккинчи кўчма мажлиси иш бошлади. Кун тартибига долзарб бўлмиш, «ҚР ички ишлар органларини ислоҳ қилиш бўйича», «ҚР ИИО фаолиятига комплекс баҳо бериш асослари хақидаги», «ҚР ИИ органларининг фуқаролик институтлари билан ҳамкорлиги механизмлари хақидаги» Ҳукумат Қарорларини амалга ошириш масалалар олиб чиқилган. Бу хақbдаги маълумотни ҚР ИИВ матбуот котибияти тарқатди.
|
07.07.2016 |
Қирғизистонга ГФР Федерал канцлери Ангела Меркель расмий сафар билан келади
13-14 июл кунлари Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаевнинг таклифи билан мамлакатимизга ГФР Федерал канцлери Ангела Меркель расмий сафар билан келади. Бу хақидаги ахборотни ҚР Президенти матбуот хизмати ўз расмий сайтида эълон қилди.
|
05.07.2016 |
Бишкекда Хайит намоз
5 июл куни ёғаётган ёмғирга қарамай Бишкекнинг Ғалаба Майдонида республиканинг барча ҳудудларидан келган минглаган мусулмонлар қатнашган Ийди-Фитр намози ўқилди.
|
04.07.2016 |
Шартномани ратификациялаш борасидаги Қонун имзоланди
4 июл куни Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев «2015 йилнинг 26 июнида Бишкек шаҳрида имзоланган, Россия-Қирғизистон ривожланиш жамғармасининг Қирғизистон ҳудудида бўлиши шартлари хақидаги Қирғизистон Республикасининг Хукумати билан Россия-Қирғизистон ривожланиш жамғармаси ўртасидаги Келишимни ратификациялаш борасидаги» Қонунга имзо қўйди.
|
26.06.2016 |
Халқаро бангичиликка қарши кураш кунига
Ўш шаҳридаги «Олимбек Додҳоҳ» этнокомплексида 26 июн -Халқаро бангичиликка қарши ва банг моддаларини сотишга қарши кураш кунига қаратилган якуний тадбир бўлиб ўтди.
|
25.06.2016 |
Шартнома пуллари ҳам миллий валютада тўланади
24 июн куни ҚСДПнинг фракцияси йиғилишида Жогорку Кенгаш депутатлари Д. Бекешев ва Ж. Акаевларнинг ташаббуслари билан «Қирғизистон Республикасининг «Маориф хақидаги» қонунига ўзгартириш киритиш бўйича» қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
|