Янгиликлар
31.03.2016 Президент Алмазбек Атамбаев ЕҲҲТнинг Амалдаги раиси билан учрашди
31 март куни Президент Алмазбек Атамбаев Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТнинг) Амалдаги раиси ва ГФР Ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашди. Бу хақида ҚР Президенти матбуот котибияти хабар берди.
30.03.2016 Имконияти чекланган болаларга билим бериш
30 март куни Ўш шаҳрида бўлиб ўтган маориф масаларига бағишланган давра суҳбатида «Смайл.КЖ» жамоат жамғармаси ташаббуси билан инклюзив билим бериш бўйича ҳайриҳоҳлар уюшмаси тузилди. Шунингдек тадбир чоғида Ўш шаҳрида Ўш маориф бошқармаси ва «Смайл.КЖ» ЖЖ ўртасида соғлиғи туфайли имконияти чекланган болаларга инклюзив билим беришни йўлга қўйиш бўйича Меморандум имзоланди.
29.03.2016 Халқаро террор гуруҳи фаолияти тўхтатилди
2016 йилнинг март ойида Қирғизистон Республикасининг ДМҲҚси органларининг халқаро террорчи ташкилотларнинг фаоллигига чек қўйиш мақсадида аксилтеррор тадбири натижасида юртимизнинг вилоятларидан бирида ноқонуний фаолият олиб бораётган яширин террор гуруҳининг 7 аъзоси қўлга олинган. Бу хақида ДМҲҚнинг матбуот котибияти хабар берган.
28.03.2016 27 Маҳаллий кенгашларда депутатларни сайлаш якунланди
6 шахар ва 21 қишлоқ кенгашларига навбатдаги ва навбатдан ташқари сайловлар ўз якунига етди. Бу автоматли сановчи қутилар ва сайловчиларни биометрик идентификация қилиш йўли билан олиб борилган биринчи маҳаллий кенгашларга сайловлар эди. Ушбу тажриба бутун республика бўйлаб кузда бўлиб ўтадиган маҳаллий кенгашларга депутатларни сайлашда қўлланилиши кўзда тутилмоқда.
26.03.2016 Чегарани қўриқлаш штат режимга ўтди…
26 март куни Давлат чегара хизмати Раиси Раимберди Дуйшенбиев телефон орқали Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаевга 26 март соат 8:00 да ўзбек тарафи ҳарбий техника ва ҳарбий хизматчиларини Жалалобод вилояти Оқсув туманининг Чаласорт ҳудудидаги қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг келишилмаган участкасидан олиб чиққани хақида маълум қилди. Бу хақида ҚР матбуот котибияти хабар қилди.
25.03.2016 «Чегара масалалари тинчлик йўли билан, давлатларнинг манфаатларини кўзлаган ҳолатда ечилиши керак»
25 март куни Қирғизистон Республикаси Хукуматининг навбатдаги мажлисида Бош вазир Темир Сариев :- «Чегара масалалари тинчлик йўли билан, давлатларнинг манфаатларини кўзлаган ҳолатда ечилиши керак»,- деб баёнот қилди. Бу хақда ҚР Хукумати матбуот котибияти хабар қилади.
24.03.2016 Йўл пости инспектори хибсга олинганди
24 март куни ҚР ИИВнинг Ҳавфсизлик хизматининг Ўш шаҳри 2 бошқармаси ходимлари томонидан «пора бериш» да айбланаётган шахс устидан юргазилган оператив-тергов иши бўйича хибсга олиш амалиёти қўлланилди. Бу хақда ҚР ИИВнинг матбуот котибияти хабар қилди.
19.03.2016 Қутлов
Туркия Президенти Реджап Тайип Эрдогон Президент Алмазбек Атамбаевни ва Қирғизистон халқини Наврўз байрами билан қутлади. Бу хақда ҚР Президенти матбуот котибияти хабар беради.
17.03.2016 Президент А.Атамбаев ақсилик қаҳрамонларни олқишлади
17 март куни Бишкек шаҳрида, Ақси воқеасининг 14 йиллиги мунособати билан Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев номидан 2002 йилги Акси воқеалари ва 2010 йилги Апрел воқеларида халқнинг эркинлиги учун жон фидо қилган қаҳрамонлар хотирасига ўрнатилган Монументга гулчамбар қўйилди.
16.03.2016 Маҳаллий кенгашлар сайловларига тайёргарлик бўйича
16 март куни Бош вазир Темир Сариевнинг таъкидлашича, Қирғизистон Республикасида сайловлар ва референдумларни ўтказиш бўйича Марказий сайлов комиссияси профил давлат органлари билан бирга очиқ ва соф сайловлар ўтиши учун барча имкониятларни тузиб беришлари керак. Бу хақидаги маълумотни хукумат матбуот котибияти тарқатди.
15.03.2016 Ўқитувчиларнинг хақиқий даражаси қандай?
Яқин кунлар ичида ҚР Билим ва илм вазирлиги атестациялаш борасидаги хужжатни тайёрламоқдалар.
14.03.2016 Бу нима дегани?
Бишкекда 200та лицензияси йўқ болалар боғчаси аниқланган.
14.03.2016 Узун Ахмад олтин кони ишлайдими?
Коннинг ҳавфсиз эканлигига жалолободликларни ишонтиришаолмаяпдилар.
14.03.2016 «Алтынкен» компаниясининг директори ўзгарди
Шу кунларда «Алтынкен» компаниясининг Бош директори ишдан бўшаб, унинг ўрнини жаноб Ли Фен эгаллади.
12.03.2016 Президент шанбаликка қатнашди
12 март куни Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев Бишкек шаҳридаги Э.Гараев номидаги Ботаника боғида ўтказилган шанбаликда қатнашди.
11.03.2016 ҚР Хукумати соғлиқни сақлашнинг электрон Дастурини тасдиқлади
11 март куни Вазирлар маҳкамаси Хукумат мажлиси жараёнида 2016-2020 йилларга соғлиқни сақлашнинг электрон Дастурини тасдиқлади. Бу хақдаги хабар ҚР Хукумати матбуот котибиятидан олинди.
10.03.2016 Ўз ҳоҳиши билан истефога
10 март куни Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев ўз фармоиши билан Хисоб Палатаси раисаси ва МҲДХнинг Аксилкоррупция хизмати директорини истефога чиқарди. Бу хақда ҚР Президентининг матбуот хизмати хабар берди.
07.03.2016 Президент Алмазбек Атамбаев аёлларни 8 март байрами билан табриклади
7 март куни Президент Алмазбек Атамбаев хотин-қизларни Халқаро 8 март куни билан қутлади. Бу хақда ҚР Президенти матбуот котибияти хабар берди.
05.03.2016 Бош вазир Темир Сариев «Манзилли регистр» ахборот тизими фаолияти билан танишди
5 март куни Бош вазир Темир Сариев ҚР Хукуматининг рўйхатга олиш хизматининг «Манзилли регистр» ахборот тизими фаолияти билан танишди.
05.03.2016 Қор кўчди
4 март куни соат 16:00 Бишкек – Ўш автойўлининг бир қисмига қор кўчиб тушган. Бу хақида ҚР ФҲВ матбуот котибияти хабар беради.