Янгиликлар
19.11.2024 Ўшда “Мақом жозибаси” концерти бўлиб ўтди
ЎШ. 19 ноября – Альянс-Пресс. Бобур номли Академик ўзбек мусиқали драма театрида “ Мақом жозибаси” деб номланган ҳисобот концерт бўлиб ўтди.
07.11.2024 Шавкатжон Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
НАМАНГАН. 7 ноябр – Альянс-Пресс. Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессиясида Шавкатжон Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.
19.10.2024 Юсуф Боласоғуний номли Ўш шаҳри Ўзбек миллий-маданий маркази ўзининг дастлабки иш фаолиятини бошлади
ЎШ. 19 октябр – Альянс-Пресс. Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний номли Ўш шаҳри Ўзбек миллий-маданий марказининг Халқ ҳунармандчилик сектори фаоллари ўшлик рассом , Халқаро Бобур мукофоти совриндори Хасанжон Саидовнинг яқин ойларда Тошкентда ўтажак шахсий кўргазмасини ташкил этиш бўйича яқиндан ёрдам бермоқдалар.
14.10.2024 Ҳорижий этник ўзбек-ватандошларнинг фарзандлари Ўзбекистон олийгоҳларига илм олишига имкон берилди
ТОШКЕНТ. 14 октябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Президенти фармони билан илк бор ҳориждаги ватандошлар фарзандлари Ўзбекистон олийгоҳларида таълим олишлари учун 30 та грант ажратди.
14.10.2024 Ўзбекистонда парламент сайловлари демократик стандартларга мос равишда ўтказилади
ТОШКЕНТ.14 октябр – Альянс-Пресс. Жорий йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловлари бўлиб ўтади.
02.10.2024 Юсуф Боласоғуний номидаги Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий марказининг бирлашув Қурултойи бўлиб ўтди
ЎШ. 2 октябр – Альянс-Пресс. Ўш шаҳридаги Академик Ўзбек мусиқа – драма театри биносида Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний номидаги Ўш шаҳар Ўзбек миллий-маданий марказининг бирлашув Қурултойи бўлиб ўтди.
20.09.2024 Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги Бош консуллигида Ўзбекистон Давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан расмий қабул бўлиб ўтди
ЎШ.20 сентябр- Альянс-Пресс. Ўзбекистон Республикасининг Ўш шаҳридаги Бош консуллигида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан расмий қабул бўлиб ўтди
10.09.2024 Ахсикент – Марказий Осиё цивилизацияси тарихининг юксак намунасидир
НАМАНГАН. 10 сентябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистоннинг Наманган вилояти марказида икки кун (9-10 сентябр) давомида “ Ахсикент – Марказий Осиё цивилизацияси тарихида” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
03.09.2024 Россия ҳукумати маҳаллий депутатларнинг илтимосига биноан рус тилини ривожлантириш доирасида Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги мактабларига ўқув дарсликлар берди
ЎШ. 3 сентябр – Альянс-Пресс. Қирғизистон Жогорку Кенеш депутатининг маслаҳатчиси Дилмурод Раҳмонов ва Ўш шаҳар Кенгаши депутати Дилафруз Раҳмоноваларнинг ташаббуси билан Ўш шаҳрининг Қизилқишлоқ қишлоқ ҳудудида жойлашган мактабларга рус тилидаги ўқув дарсликларини ва услубий қўлланмаларни олиш учун Россотрудничествога талабномалар юборилди.
26.07.2024 Депутатларининг Қизилқишлоқдаги хайрли ишлари
ЎШ. 26 июл – Альянс-Пресс. Ўш шаҳар кенгаши депутатлари Дилмурод ва Дилафруз Раҳмоновлар лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаб, маҳаллий бюджетдан 2 миллион сом маблағ ажратишган. Тендерда "Кушчу" МЧЖ ғолиб бўлди.
22.05.2024 Гуллар фестивали: “Ипак йўли бўйлаб сайёҳлик йўналишларини яратиш”
НАМАНГАН. 22 май – Альянс-Пресс. Наманган шаҳрида 63-Халқаро гуллар фестивали бўлиб ўтаётгани вилоятнинг ўзига хос кўринишига айланган. Фестивал доирасида “Ипак йўли бўйлаб сайёҳлик маршрутларини яратиш” мавзусида биринчи халқаро форум ўтказилмоқда.
18.05.2024 Қирғизистон ва Ўзбекистон олимлари қадим ва меҳмондўст Ўш заминида
ЎШ.17-18 май – Альянс-Пресс. Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида дўстлик ришталарини янада ривожлантириш борасида мамлакатимизнинг жанубий ҳудудлари бир қатор тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
20.02.2024 Ўзбекистоннинг “Ватандошлар” жамоат жамғармаси Ўшда адабий кеча ўтказди
ЎШ. 20 феврал – Альянс - Пресс. Қирғиз-Ўзбек Университетида Ўзбекистон Республикасининг “Ватандошлар” жамоат жамғармаси фаоллари билан ҳамкорликда “ Бобур – дўстлик куйчиси” деб номланган адабий кеча бўлиб ўтди.
01.02.2024 Ўшда Ўзбекистон фуқоролари билан боғлиқ виза режимининг янги тартиби бўйича учрашув ўтказилди
ЎШ.1 феврал – Альянс-Пресс. Бобур номли театр биносида Ўш шаҳри жамоатчилиги билан Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигининг Қирғизистон жанубидаги ваколатхонаси, Давлат Чегара хизмати ва Ички Ишлар Бошқармаси вакиллари билан Ўзбекистон фуқаролари бўйича виза режимига доир учрашув бўлиб ўтди.
12.12.2023 Забардаст ёзувчи Чингиз Айтматовнинг 95 йиллиги ва адабиёт куни муносабати билан
ЎШ. 12 декабр – Альянс-Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида буюк ёзувчи Чингиз Айтматовнинг "Тоғлар қулаганда" роман асосида саҳналаштирилган "Мангу қайлиқ" мусиқали драмаси намойиш этилди.
17.10.2023 Шавкат Мирзиёев: Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси сессиясининг Самарқандда ўтказилиши Марказий Осиё минтақаси учун катта тарихий воқеадир
САМАРҚАНД. 17 октябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўтказилаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессиясиги нутқида : “ Минтақамиз давлатлари билан қўшма сайёҳлик йўналишларини яратиш, Марказий Осиёда транспорт-логистика имкониятларини кенгайтириш, жумладан, “Бир тур – бутун минтақа” дастурини амалга ошириш диққатимиз марказида бўлмоқда”,-деди.
21.09.2023 Қўқон шаҳрида Иккинчи Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўз ишини бошлади
ҚЎҚОН. 21 сентябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Республикасининг Қўқон шаҳрида Иккинчи Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўз ишини бошлади. Фестивалга уйғун ҳолда Риштон туманида Халқаро кулолчилик форуми ҳам бўлиб ўтади.
12.07.2023 Қўқонда “Туркий тилли ёшлар халқаро фестивали” ўз ишини бошлади
ҚЎҚОН.11 июл – Альянс-Пресс.Кеча Ўзбекистоннинг Қўқон шаҳрида “Туркий тилли ёшлар халқаро фестивали” ўз ишини бошлади. Фестивалда Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, Туркия ва Озарбайжон каби туркий тиллари давлатларидан ҳамда Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудидан фаол талаба ва ёшлар иштирок этмоқдалар.
11.07.2023 Тошкентда ёзувчи Бегижон Ахмедовнинг "Сайёҳ" номли китоби тақдимоти
ТОШКЕНТ.11 июл – Альянс-Пресс. 10 июл куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида Қирғизистонлик ёзувчи Бегижон Ахмедовнинг “Сайёҳ” номли асарининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси ва Миллий кутубхона раҳбарияти ташаббуслари билан уюштирилди.
29.06.2023 Ўшда Мефедрон, Альфа PVP каби психотроп банг ҳапдорилари Telegram канали орқали тарқатилмоқда
ЎШ.29 июн – Альянс-Пресс. Юртимизга қўшни ва узоқ мамлакатлардан келтираётган Мефедрон, Альфа PVP каби психотроп таблеткалар яширин тарзда номаълум одамлар томонидан Telegram канали орқали гиёҳванд моддаларни тарқатмоқдалар.